500 млрд.сўм фойда кўрсатган Ўзбекистон ҳаво йўллари қанча субсидия олган?
Очиқ маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳаво йўллари ўтган 9 ойда 508,9 млрд.сўм соф фойда олганини қайд этган.Компаниянинг сотувлари ҳажми қийматда деярли икки баробарга ортган.
Ўзбекистон ҳаво йўллари Ўзбекистон темир йўллари билан биргаликда ички қатновларда тарифларнинг 25 фоиз қийматида субсидия олувчилар ҳисобланади.
Монополист ташувчи ўтган даврда қанча субсидияланган авиачипта сотгани ва бу бўйича бюджетдан олинган субсидиялар миқдорини бирон марта очиқламаган.
Авиаташувларни субсидиялаш режими 2021 йилда амалга киритилган ва яна давом этади.
http://openinfo.uz/ru/reports/19518/
- http://openinfo.uz/ru/reports/19518/openinfo.uz