"Ўзбекистон ҳаво йўллари" имтиезхўрлар рўйхатида етакчи
Ўзбекистонда қайси монополистни олманг, айтилаётган молиявий натижалари, хусусан, даромадлари ва соф фойдаси ҳеч қандай маънога эга эмас. Чунки монополистларга берилган солиқ имтиёзлари ва субсидиялар чегирилса, уларнинг ҳаммаси триллионлаб зарар келтираётган, самарасиз ва истиқболсиз компаниялардир.
Улардан бири, албатта, Ўзбекистон ҳаво йўллари. Эсингизда бўлса, ҳавошка 9 ойда 508 млрд.сўм соф фойда кўрсатгани улкан натижа ўлароқ тақдим этилганди.
Қарангки, бугун Солиқ қўмитаси хизмат кўрсатувчи корхоналар бўйича эълон қилган ахборотига кўра, Ўзбекистон ҳаво йўлларига ўтган 11 ойда 1,4 трлн.сўмлик солиқ имтиёзлари берилгани маълум бўлди. Яъни, монополист олган фойдасидан унга берилган солиқ имтиёзи ҳажми деярли 3 карра кўп. Яна бунинг устига маҳаллий йўналишлар учун монополист олаетган субсидияларни қўшинг. Шуми самарадорлик?
Куф суф ислоҳотларга кўра, Ҳавошкадан гўёки ажратилган, лекин эти ва суяги ажралмаган Ўзбекистон аэропортлари ва Тошкент аэропорти имтиезхўрлик рейтингида иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган.
Солиқ қўмитасидан бошланган ушбу оқил ҳаракатни изчил давом эттиришини сўраймиз. Халқ ўзининг паразит имтиёзхўрларини билиши керак.
Ўзавтомоторс ва умуман автомобиль саноати корхоналари бўйича маълумотларни алоҳида кутиб қоламиз.
https://t.me/fiskaltahlil/45
- https://t.me/fiskaltahlil/45@fiskaltahlil