19K112Telegramda ochish
Кредитлар арзонлашадими? Агар кўпчилик учун унча тушунарсиз бўлган ўзгартириш ва қўшимчалардан иборат мазкур лойиҳа кучга кирадиган бўлса, кредитлар бўйича ставкалар пасайиб бориши анча сезиларлироқ бўлади. Айниқса, истеъмол (автокредит) кредитлари ва микроқарзлар бўйича. Кейинги уч абзац кўпчилика қизиқ бўлмаслиги мумкин, лекин банкирлар ва закий қарздорлар қабул қилади, деб ўйлайман. Банк соҳасидаги ислоҳотлар жуда юқори суръатда амалга оширилган 2017-19 йилларда, айниқса тўйинмаган бозорда янги ва янги кредит маҳсулотлари пайдо бўлаётган вақтда, маҳсулотларнинг фоиз ставкаси қанча баланд бўлса, кредит бўйича риск шунча юқори бўлади, деган консенсус бор эди. Бу боғлиқлик ростанам қанақадир даврда ишлади. Лекин охирги икки йилни олсак, фоиз қанча юқори бўлса, риск шунча баланд бўлади, деган корреляция ишламаяпти. Рисклар умумийлик эмас, индивидуаллик ва кўп омиллилик касб эта бошлади. Оддий мисол, микромолиялаш ташкилотларида микроқарзлар бўйича ставкалар 48%дан юқори, тижорат банкларида эса 30%га етмайди. Лекин микромолиялаш ташкилотларидаги микроқарзлар бўйича NPL даражаси банклар ажратган микроқарзлар бўйича NPL даражасидан анча паст. Бунинг устига тижорат банклари нисбий афзалликдан келиб чиқиб ва капитал имкониятларини чамалаган ҳолда 150%лик риск даражасидаги ставкаларда кредит беришга ўтиб олди. Мавжуд вазиятда бу ягона мумкин бўлган реакция бўлди. Қолаверса, кредитларнинг номинал нархини паст кўрсатиб (100%лик риск даражаси доирасида), номинал ва реал нарх ўртасидаги фарқни ишлаб чиқарувчилар ё сотувчилар билан тузилган келишувларга кўра ундиришни кўзда тутадиган маҳсулотлар пайдо бўла бошлади. Буни регуляторнинг ўзи ҳам банкларнинг ҳисоботларида фоизсиз даромадлар тезроқ ўса бошлаганидан пайқаган бўлса керак. Энди нима бўлади? Соддароқ тилда тушунтиришга ҳаракат қиламан Агар ўзгаришлар кучга кирса, банклар 100 сўм ўрнига 150 сўм кредит беришни бошлайди. Ҳа, бошида фоизлар ўзгармайди. Лекин ҳамма банкларда бир вақтнинг ўзида кредит таклифини ўртача 1,5 баробаргача ошириш имконияти пайдо бўлиши, секин аста фоизларни пасайишига олиб келади. Чунки талаб бирданига 1,5 баробарга ўсиб қолмайди. Буни юқори айтганимдек, истеъмол (автокредит) ва микроқарзлар ставкаларида яққолроқ кўрамиз. Ипотека бўйича-чи? Йўқ, фоиз эврилишларини ипотека сегментида кузатмаймиз. Чунки аввалбошдан ҳам ипотека бўйича риск даражаси фоиз ставкаларига эма гаров улушига боғланган эди. Ипотека бўйича ставкаларни 2023 йилда ҳам уй-жой нархларидаги тенденциялар ва доллар курси кўпроқ шакллантиради. Доллар курси барқарор қолса ва уй-жой нархлари 2022 йилдагидек суръатда ошишда давом этса, ставкалар пасайишини кутиш қийин. Янги қоидаларнинг яна бир ютуғи ҳисобланган, лекин ундирилмаган фоизлар, пенялар, комиссияларни тийиқсиз ўсиб бориши энди рискка фаол тортилиш билан жазоланади. Актив ва даромадлар ҳатто "списать" қилинган, яъни балоансдан ташқарига ўтказилган бўлса ҳам. @the_bakiroo P.S. Ўзгартиришларнинг 17-позиция билан боғлиқ "ҳамда йиллик фоиз ставкасидан келиб чиқиб таваккалчиликка тортилган" ибораси, менимча ортиқча

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin