Ставкалар йил якунига қараб бироз ошишни бошлаган
Ноябрь якунларига кўра, кредитларнинг ўртача ставкаси 22,4%ни (+0,1%) ташкил этган. Бунда узоқ муддатли кредитларнинг ставкалари 22,8%га етган, бошқача айтганда, кўп такрорлаётганимиздек, келажакка нисбатан оптимизм мусбат эмас.
Чакана кредитларнинг нархи 22,9%дан (+0,2%) иборат бўлган. Бу июлдан кейинги қайд этилган максимум. Корпоратив кредитлар ставкалари ўзгаришсиз, 22,0% даражасида сақланиб қолган.
Депозитлар бўйича ставкалар ҳам бир жойда қолмаган. Чакана депозитлар ўртача нархи 20,5%ни (-0,2%) ташкил этган бўлса, корпоратив депозитлар ставкалари яна қимматлаган ва 16,9%га (+0,2%) етган
- https://cbu.uz/oz/statistics/dks/787849/cbu.uz
- https://t.me/centralbankuzbekistan/7542@centralbankuzbekistan