14K16Telegramda ochish
Йил охирига келиб фоизлар пасая бошлаган 2021 йилнинг декабрь ойида кредитларнинг ўртача фоиз ставкаси 20,8%ни ташкил этган. Бу ноябрга нисбатан 0,6 фоиз бандига паст. Ставкаларнинг бирдан бундай пасайиши, катта эҳтимол, йил охирида арзонроқ ставкада қандайдир дастурлар ё лойиҳалар бўйича йирикроқ миқдорда кредитларнинг ажратилгани ёки эски юқорирок кредитларни пастроқ ставкада қайта молияланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аҳолига ажратилган кредитларнинг ўртача ставкаси 20,8% (-0.5%), бизнесга ажратилган кредитларнинг ўртача ставкаси 20,7%ни (-0.8%)дан иборат бўлган. 2021 йил давомида аҳоли ва бизнес учун кредитларнинг ставкалари деярли тенглашиш томон трендда бўлди. Депозитлар бўйича ставкалар декабрда турлича ўзгарган. Аҳоли омонатлари ўртача ставкасида бироз пасайиш кузатилган бўлса (-0.3%, 20.2%), корпоратив депозитлар нархи оша бошлаган (+0.4%, 15,1%). Умуман олганда, 2021 йилда банкларнинг чакана бизнесида маржиналлик фақат пасайиб борди (айниқса чакана депозитлар жалб қилиб, чакана кредитлар бериш моделида ишлаган банклар учун). Корпоратив сектор, гарчи, 2020 йил пандемияси ва иқтисодиётни ёпиш оқибатлари ҳалигача кузатилаётган бўлсада, нисбий афзаллигини сақлаб қолмоқда. Шу маънода 2022 йил кўплаб банклар учун асосий фаолият соҳасини белгилаш ва устуворликларни қайта аниқлаш йили бўлади. Биз банкларни тўлиқ чаканага ёки тўлиқ корпоратив бизнесга қайтиш жараёнларини кузата бошлаймиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin