15K9Telegramda ochish
Захираларимиз йил давомида барқарор қолди Декабрь ойи якунларига кўра, халқаро захираларимиз 35,1 млрд.доллардан ошган. Ой давомидаги захираларимизнинг валюта қисми деярли ўзгаришсиз қолган бўлса (-0.1 млрд.доллар), олтин қисми олтиннинг физик ҳажми ошгани эвазига кўпайган (+0,5 млрд.сўм). Декабрь ойи ташқи савдо статтистикаси дастлабки маълумотлари ва олтиннинг физик ҳажми ўзгаришига қараганда декабрда ҳам бироз олтин сотилган бўлиши мумкин (4-6 тонна). Умуман олганда, 2021 йил давомида захираларимиз қолдиғи ва таркибида, айрим ойларда олтин котировкаси билан боғлиқ волатилликни инобатга олмаса, жиддий ўзгаришлар кузатилгани йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin