16K7Telegramda ochish
Январь кредитлар нархи ошадиган ой Одатда йилнинг боши январь, гарчи ишбилармонлик фаоллиги энг паст бўлган давр ва тадбиркорлар дам оладиган давр ҳисоблансада, кредитлар нархи ошадиган ой ҳисобланади. Бу тенденцияни, масалан, 2017 йилдан буён кузатувлар ҳам тасдиқлайди. Хуллас, 2022 йилнинг январи ҳам бу борада истисно бўлмаган. Кредитларнинг нархи 2021 йил декабрига нисбатан 0,7% бандига кўтарилган ва 21,5%га етган. Хусусан олганда, чакана кредитларнинг ўртача ставкаси 21,4%га (+0.6%), бизнес кредитларнинг нархи эса 21,5%гача (+0.8%) кўтарилган. Гарчи реалликни ифодаламасада, расмий ҳисобларга кўра, хорижий валютадаги кредитларнинг нархи ҳам 6,4%гача (+0.2%) баландлаган. Кредитлар нархида ўсиш кузатилгани билан депозитлар ставкаларида ўзгариш деярли юз бермаган. Чакана депозитлар нархида ҳам (20,2%), корпоратив депозитлар нархида ҳам (15,1%) декабрдаги кўрсаткичлар сақланиб қолган. Корпоратив депозитлар бўйича бозор ставкаларига ўтиш ҳақида кўп бора гапирилаётганига қарамай, ҳозирча олдинга қадам ташлаш кузатилаётгани йўқ. Корпоратив депозитларнинг таклиф этувчиси ҳам, истеъмолчиси ҳам асосан давлат ёки унинг назоратидаги структуралар бўлаб қолмоқда. Қачондир, вақти келиб, бу борада коррупция ва ўзлаштиришлар билан боғлиқ саволлар, албатта, кун тартибига чиқади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin