24K34Telegramda ochish
Кредитлар ва депозитлар ставкалари бироз кўтарилган Январь ойи якунларига кўра, жами муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган ставка 19,8%ни (+0,1%) ташкил этган. Бунда чакана депозитларнинг ставкалари бироз арзонлашиб 21,3%гача (-0,2%) тушган бўлса, коррпоратив депозитлар ставкаси 0,6 фоиз бандига ошиб 18,5%га етган. Мазкур кўрсаткич очиқ ахборот давридаги энг баланди ҳисобланади. Ўзи очиқ бозор шароитида корпоратив ва чакана депозитлар нархида деярли фарқ бўлмаслиги керак. Кредитлар бўйича ўртача тортилган ставка ҳам бироз кўтарилган ва 24,1%га етган (+0,1%). Лекин қизиқ тарафи, бунда чакана кредитлар нархи 25,1%гача (-0,1%), корпоратив кредитлар нархи 22,9%гача (-0,2%) арзонлаган. Бу ерда қандайдир техник хатолик юз берган бўлиши мумкин ёки тегишли тушунтириш беришга тўғри келади. Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда кредит ставкаларини бозор механизмлари асосида 2–3 фоиз бандга пасайтириш вазифаси қўйилган. Ушбу вазифа бирдан, техник директива ёки маъмурий қарор билан амалга оширилмаслигини барча қабул қилиши зарур. Бу йўлда энг асосий омиллардан бири иқтисодиётда рақобат муҳитидан тортиб мулк ҳуқуқигача бўлган таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўлиши зарур. P.S. Кредитлар бўйича ўртача тортилган ставка ошган ҳолда, чакана ва корпоратив кредитлар ўртача тортилган ставкалари пасайиши мумкин. Бундай ҳолат нисбатан қимматроқ бўлган чакана кредитларнинг улуши бирдан ошиб, корпоратив кредитларнинг улуши бирдан пасайганда юз беради. Лекин ҳозирча январь ойи маълумотлари очиқлангани йўқлиги учун фақат фараз қилишимиз мумкин холос.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin