6.3K14Telegramda ochish
Студияга келиб тушган профессионал саволлардан: Асосий чакана кредит турлари, хусусан автокредит, микроқарз аа овердрафтлар бўйича юқори - 150, 200 ва 300 фоизлик рискларнинг қўлланиши муаммоли кредитлар пайдо бўлишини чеклайдими? Йўқ, чекламайди. Феълан бу қоидалар банкларнинг кредит бериш иштаҳасини чеклайди ҳолос, табиийки маҳсулотлар фоизини Қарздорларнинг сифатига қараб табақалаштирган ҳолда белгилаш ўрнига, ёппасига қимматлаштиришга туртки беради. Шунинг учун ҳам эътибор берган бўлсангиз кейинги пайтда, гарчи банкларда скоринг модели ишлаётган бўлса ҳам, чакана кредит махсулотлари бўйича фоизлар табақалашмаган, барча қарздорлар учун деярли бир хил - қиммат. Пировардида мавжуд қоидалардан эҳтимолий ёмон қарздорларга қўшилиб яхши ва сифатли қарздорлар кўпроқ жазоланмоқда. Шу сабабли, чакана кредит маҳсулотларига ёппасига юқори рискли мақом бергандан чакана кредитларга нисбатан эҳтимолий йўқотишлар бўйича нисбатан юқори захиралар яратиш модели афзалроқ ҳисобланади. Образли айтганда қоидалар рискни тўғри баҳоламай хато қарор қабул қилган банкларни жазолашга қаратилиши керак. Истеъмолчиларни эмас. @the_bakiroo

Arxivda shunga yaqin