



Чакана кредитлар таваккалчилигини фоизларга боғлашдан воз кечилади
Эсингизда бўлса "кредитлар фоизи қанча юқори бўлса, риск шунча баланд бўлади" деган кўзқараш хато экани ҳақида узоқ вақтдан бери такрорлаб келамиз. Таваккалчилик фоиз ставкасида эмас, қарз юкида ва таъминот сифатида яширинади.
Ниҳоят Ўзбекистонда ҳам ипотека, автокредит, истеъмол ва микроқарз каби чакана кредитларнинг таваккалчилик даражасини фоизларга боғлаш амалиётидан воз кечилмоқда.
Демак:
2024 йил 1 июлдан барча чакана кредитлар бўйича қарз берувчиларга мижозларининг қарз юки 60 фоиздан ошиб кетмаслиги талаби қўйилади. 2025 йил 1 январдан эса бу кўрсаткич 50 фоизгача пасайтирилади.
Шундан сўнг, ипотека ва автокредитлар даражаси ҳар бир қарздорнинг қарз юки ва кредитга нисбатан гаровга қараб аниқланади. Қарз юки қанча кам, гаров нисбати қанча баланд бўлса, таваккалчилик шунач пасаяди. Истеъмол кредит ва микроқарзларнинг таваккалчилиги фақат қарз юки билан белгиланади.
- https://t.me/the_bakiroo/6026@the_bakiroo