28K72Telegramda ochish
Бизнесга ажратиладиган кредитлар бўйича таваккалчилик даражалари юмшатилади Охирги йилларда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга ажратилган кредитлар бўйича анча қаттиқ таваккалчилик таснифи амал қилиб келмоқда. Натижада бир гуруҳ банклар корпоратив кредитлашни чеклаш ва чаканага урғу беришга ўтиб кетган бўлишса, яна бошқа тоифа банклар кўзланган маржани қўшимча комиссиялар ёки бошқа хизматларнинг қимматлашиши ҳисобига ундиришни афзал била бошлашганди. Бизнесга ажратилаётган кредитлар бўйича таклиф этилаётган янги таваккалчилик даражаларига кўра энди регуляторни алдашга, турли манипуляцияларга ҳожат қолмайди. Чунки янги шкала амалдаги бозор ставкаларига анча яқинлаштирилган. Содда тилда айтганда, банклар бу ўзгаришлардан кейин юридик шахсларга ва хусусий тадбиркорларга кўпроқ кредит беришга рағбат оладилар. Бизнес учун кредит ажратиш яна манфаатлироқ бўла бошлайди. Идеалда риск даражасини фоизларга боғлаш моделидан бутунлай воз кечиш керак бўлади. Лекин ҳозирча ҳаммаси тўғри йўналишда кетмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin