Ўзини ўзи банд қилганлар ва кичик бизнесга кредит бериш рағбатлантирилади
Эълон қилинган макпруденциал ва пруденциал чоралар доирасида қатор юмшатишлар кўзда тутилмоқда.
Хусусан, доимий даромадга эга бўлган, шунингдек камида 6 ой давомида банк ҳисобварағида маблағлар айланмасига эга бўлган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган микромолиявий хизматлар учун таваккалчилик даражаси 100%дан 75%гача туширилмоқда.
Мураккаб банк атамасидан содда тилга ўгирганда энди банклар учун ўзини ўзи банд қилган фуқароларга кредит ажратишга қўшимча рағбат пайдо бўлмоқда. Регулятор бир бирлик капиталга нисбатан кўпроқ кредит ажратиш имкониятини яратмоқда. Шу каби енгиллик кичик тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган микромолиявий хизматлар учун тадбиқ этилади.
Яна бир юмшатиш шуки, банклар микромолия ташкилотларига худди шу мақсадлар учун кредит ажратсаям юқоридаги имконият тақдим этилади.
- https://telegra.ph/file/75f0c39a64221e3bc7f70.jpgtelegra.ph
- https://t.me/the_bakiroo/7563@the_bakiroo