Капитал етарлилиги талабларига ўзгартиришлар киритилмоқда
Агар таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар қабул қилинса, банкларда стандарт тоифасидаги кредитлар учун фойда ҳисобидан захира яратиш талаблари бекор бўлиши мумкин.
2017 йилда қабул қилинган амалиётга кўра, «стандарт» сифатида таснифланган кредитлар қолдиғидан, қоида тариқасида, 1 фоиз миқдорида захиралар яратилади ва мазкур захиралар иккинчи даражали капитал таркибига киритилар эди.
Энди банклар стандарт активлар учун эҳтимолий зарарларни қоплашга мўлжалланган захиралар яратиши мумкин, фақат бу фойда ҳисобидан эмас, харажат ҳисобидан юз беради.
Шунингдек, қўшимчаларга кўра ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган таъминланган қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар 0%лик таваккалчилик даражаси рўйхатига киритилади.
200%лик таваккалчилик рўйхатига киритилган активлар номланиши таҳрир қилиниб тартибга келтирилмоқда.