12K39Telegramda ochish
Активларни таснифлашда Базель қўмитаси талаблари янада кўпроқ акс этади Активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ўзгартиришлар, хусусан стандарт тофиасидаги активлар бўйича захираларнинг махсус захиралар қаторига қайтарилаётгани билан ҳам боғлиқ. Эътиборга молиқ айрим қўшимчалар: Активларга нисбатан кичик миқдор тушунчаси киритилмоқда, бу К-2 мажбуриятларга эга қарздорларга тегишли кредитларни тўғри таснифлашда қўл келади. Таснифланадиган активлар қатори кенгайтирилган, улар қаторига энди масалан, олиниши лозим бўлган ҳисобланган ва (ёки) ундирилмаган фоизли даромадлар ҳам қўшилган. “Умидсиз” активлар бўйича захиралар ҳисобидан қоплаш тўғрисида Кенгашга ахборот бериш талаби ҳам бекор бўлмоқда. Шунингдек, Низом талаблари аввал регуляторнинг бошқарув қарорлари билан тартиб солиб келинган қатор нормаларини ўзида қамрамоқда. Низом лойиҳаси муҳокамаси, тасдиқланишига кетадиган вақт ва эълон қилинганидан кейин бир ойдан кейин кучга кириши инобатга олинса, янги 2022 йилдан ушбу талаблар доирасида ишлашни бошлашга тўғри келади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin