22K71Telegramda ochish
Банк тизимида тартибга солиш ислоҳотлари давом этади: кураторлардан стандартларгача Ўтган йили Ўзбекистон банк тизими Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки томонидан FSAP дастури доирасидан диагностикадан ўтказилган эди. Баҳолаш натижалари ва тавсиялари инобатга олиниб, 2025–2028 йилларда банк тизимида назорат ва тартибга солишни янада такомиллаштиришга қаратилган, кенг қамровли "Йўл харитаси" тасдиқланган. Йўл харитаси 8 асосий йўналишни қамраб олади, хусусан: Қонунчилик такомиллаштирилади. “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ҳамда “Марказий банк тўғрисида”ги қонунларга ўзгартишлар киритилади. Ахборот очиқлиги кучайтирилиб, банклардаги ҳар қандай муҳим ўзгаришлар ёки хавфли фаолият ҳақида олдиндан хабардор қилиш мажбурий қилинади. Пруденциал талабларни кучайтирилади. Базель III стандартларига тўлиқ мослашиш орқали банклар учун капитал ва ликвидлик бўйича талаблар янгиланади. Капитал етарлилиги коэффициентлари қайта кўриб чиқилади, контрциклик ва консервацион буферлар жорий этилади. Тижорат банклари активларини баҳолашда NPL (муаммоли кредитлар) тушунчаси кенгайтирилади, кредитлар таснифига “қайта тузилган” ва “шартлари енгиллаштирилган” активлар каби халқаро тоифалар киритилади. Корпоратив бошқарув ва риск-менежментга талаблар ошади. Банкларда таваккалчиликларни бошқариш қўмиталари мажбурий ташкил этилади. Банк раҳбарияти ва муҳим ходимлар учун зaxира (succession) режалари тайёрланади. Назорат жараёнларини такомиллаштирилади. Марказий банк томонидан инспекция (жойидаги текширув) ва масофадан назорат қилиш фаолияти қайта шакллантирилади. Кураторлар институти такомиллаштирилиб, улар учун лавозимни тарк этгандан сўнг шу банкда ишлашни тақиқловчи “совуш даври” жорий қилинади. Шунингдек, харита санация ва тугатиш тизими, Банкларни назорат қилишда ўзаро ҳамкорлик, Молиявий барқарорликни таъминлашга қаратилган чораларни такомиллаштириш ва бошқа йўналишларда (FATF стандартлари имплементацияси, малака ошириш, бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги маълумотлар йиғиш) чора-тадбирлар белгиланган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin