Жуда қиммат, қиммат ва арзон эмас
Ломбардлар томонидан ажратилган микроқарзларнинг ўртача ставкаси октябрда 96,5%ни ташкил этган (августда 97,1%). Ломбардлар 86,6%дан 109,5%гача бўлган ставкада қарз бермоқда.
Микромолия ташкилотларида ставкалар ҳам қиммат, лекин нисбатан мақбулроқ, октябрда 55,9%дан иборат бўлган (августда 54,8%). Микроқарзлар 33,1%дан 100,5%гача нархда таклиф этилмоқда
Солиштириш учун, бонкаларда микроқарзлар 17 ноябрь ҳолатига ўртача 32,4%дан таклиф этилмоқда (10 ноябрь ҳолатига 32,7%). Банкларнинг таклифи 23,0%дан 40,7%гача. Албатта, банкларда арзонроқ микроқарзлар қаттиқ таъминот талаб қилади (автомашина, уй, вҳк.), юқори фоизли микроқарзлар эса қоида тариқасида таъминот талаб қилинмасдан ва одатда онлайн расмийлаштирилади (шунинг учун ҳам қиммат).
Микроқарзлар энг қиммат қарз маҳсулоти ҳисобланади. Алоҳида зарурият бўлмаса, микроқарзлардан фойдаланиш ва қарз юкини масъулиятсиз ошириш турли кутилмаган оқибатлар ва ёқимсиз натижалар яратади.
- https://t.me/centralbankuzbekistan/12487@centralbankuzbekistan
- https://t.me/centralbankuzbekistan/12196@centralbankuzbekistan
- https://t.me/centralbankuzbekistan/12483@centralbankuzbekistan
- https://t.me/centralbankuzbekistan/12198@centralbankuzbekistan
- https://t.me/centralbankuzbekistan/12466@centralbankuzbekistan
- https://t.me/centralbankuzbekistan/12425@centralbankuzbekistan