20K38Telegramda ochish
Микроқарзлар бўйича кредит портфели сифати ёмонлашган Банклар томонидан жисмоний шахсларга ажратилган микроқарзлар қолдиғидаги юқори ўсиш суръатлари сақланиб қолмоқда (йиллик ўсиш 73%). Микроқарзлар бўйича муаммоли кредитларнинг улуши ортиб бормоқда. 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, микроқарзлар бўйича муаммоли кредитларнинг (2,6 трлн.сўм) жами микроқарзлардаги улуши 4,4 фоизни ташкил этган (+1,7 фоиз банд). Микроқарзлар бўйича муаммоли кредитлар учун яратилган захиралар миқдорининг муаммоли кредитлардаги улуши 47 фоиз (+17 фоиз банд). Бир нечта микроқарз шартномаси мавжуд қарздорлар кўлами ортмоқда. 2025 йилнинг I ярим йиллик якуни бўйича банклардан микроқарз олган қарздорлар сони 2,6 млн кишини ташкил этади (+29%). Ҳар бир қарз олувчига 1,7 дона микроқарз шартномалари тўғри келмоқда (+11%). Микроқарзлар бўйича концентрация хавфи ўсишдан деярли тўхтаган. Лекин камида 4та банк портфелида микроқарзлар улуши 25%дан зиёд. Нима қилмоқ керак? - қарз юки талаблари доирасида қарз юки кўрсаткичини инобатга олмасдан кредит ажратиш бўйича истисно ҳолатларни микроқарзларга нисбатан татбиқ этмаслик; - микроқарзлар учун кредит суммасини даромадга нисбати (LTI) чекловини жорий қилиш; - минимал истеъмол харажатларидан келиб чиққан ҳолда, микроқарз олиш учун зарур бўлган минимал ойлик даромад миқдорини ўрнатиш. Молиявий барқарорлик шарҳи.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin