24K31Telegramda ochish
Микроқарзлар банкларнинг асосий чакана маҳсулотига айланиб қолган Икки ой кечикиб тақдим этилган 2025 йил 1- чорак якунлари бўйича Статистик бюллетень айрим маълумотлари долзарблигини йўқотмаган. Масалан, банклар пруденциал қоидалар қатъийлашишидан олдин микроқарзлар ажратишдан тийилиш ўрнига, янада муккасидан кетишган. 2025 йил 1- чорагида ажратилган жами чакана кредитларнинг 54%и айнан микроқарзлар бўлган. Мазкур даврда 2024 йилнинг 1- чорагига нисбатан 2,3 карра кўпроқ микроқарзлар молиялаштирилган. Бу ҳаммаси эмас. Банклар пруденциал қоидалар анонс қилингач, энди микрокредитлар орқали айланиб ўтишни синовдан ўтказишмоқда. Ишсиз қарздорлардан хусусий тадбиркор ва ўзбанд ясаш орқали аслида моҳияти юқори хатарли автокредит бўлган мажбуриятлар энди микрокредитлар дея расмийлаштирилмоқда. Регулятор микрокредит тамғали кредит маҳсулотини ажратиш қайси сабабларга кўра 1,9 каррага ўсганига чуқурроқ эътибор қаратиши лозим.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin