22K24Telegramda ochish
Олтиннинг арзонлашуви захираларимизни ҳам камайтира бошлаган Қарийб 80% қисми олтиндан иборат халқаро захираларимиз арзонлашаётган олтин фонида июнь ойида 2025 йилда илк бор қисқарган. Ой давомида 1,1 млрд.долларга қисқарган захираларимиз қолдиғи 1 июль ҳолатига 48,5 млрд.долларни ташкил этмоқда. Бунда захираларнинг валюта қисми 1,9 млрд долларга, 9,6 млрд.долларгача қисқарган бўлса, захираларнинг олтин қисми 0,8 млрд.долларга, 38,4 млрд.долларгача кўпайган. Захираларнинг олтин қисми физик ҳажмда 290 минг унцияга ошгани инобатга олинса (ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган), эҳтимолки июнь ойида экспортга олтин сотилмаган. Халқаро захираларимиз мундарижасининг ФРРУга оид қисми ёпиқлигича қолмоқда, шунинг учун таркибий ўзгаришларнинг картинаси тўлиқ бўлмаслиги мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin