22K103Telegramda ochish
Захираларимизнинг олтин қисми ҳам, валюта қисми ҳам қисқармоқда Катта эҳтимол, 2023 йил якунлари бўйича энди захираларимиз 12 ойдан камроқ бўлган импортни қоплаш даражасигача тушади. Чунки импорт суръати ортишда, захиралар қисқаришда давом этмоқда. Қачонлардир, масалан, 7 йил аввал, захираларимиз икки йиллик импортни қоплаш даражасида дея мақтаниларди. Июнь ойида захиралар жами 650 млн.долларга, 33,7 млрд.долларгача қисқарган. Бунда валютадаги захиралар 514 млн долларга, 9,6 млрд.долларгача камайган. Бу янги ва очиқ дейиладиган даврдаги минимум. Захираларнинг олтин қисми, нархлар июнда ортга қайтгани учун 137 млн.долларга, 23,1 млрд долларгача камайган. Олтиннинг физик ҳажми бироз 200 минг унцияга, 12,1 млн.унциягача кўпайган. Июнда камроқ, 200-300 минг унциягача олтин сотилган бўлиши мумкин. Олтин нархининг кескин ўсгани даврида захираларнинг узлуксиз камайиб бораётгани, унинг мундарижасидаги ўзгаришларга бирон марта изоҳ берилгани йўқ. Бюджет маълумотлари ёпиқ, ФРРУ ҳисоботлари ёпиқ. Захираларнинг бир қисми ФРРУ орқали бюджет харажатларига ёки ўсиб бораётган дефицитни қоплашга йўналтирилаётгани ҳақида ишоралар бор.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin