19K59Telegramda ochish
Захираларимиз камайиши тўхтагани йўқ Июль ойида халқаро захираларимиз 71,8 млн.долларга камайган ва 33,6 млрд.долларни ташкил этган. Захираларнинг валюта қисми 14,9 млн.долларга камайган. 1 август ҳолатига валютадаги захиралар қолдиғи 9,6 млрд.доллардан иборат бўлган. Эътиборлиси, валютадаги захираларнинг 1,1 млрд.долларлик қисми хорижий банклардан бошқа марказий банклар, ХВЖ ва ХҲКБдаги ҳисобларга ўтказилган. Хорижий банклардаги қолдиқлар 7,9 млрд.долларгача қисқарган. Бу маълумотлар очиқлана бошлагандан бери абсолют минимум. Захираларнинг олтиндаги қиймати 67,1 млн.долларга, 23,0 млрд.долларгача камайган. Олтиннинг физик ҳажми эса 300 минг унцияга, 11,8 млн.унциягача қисқарган. Демак, июлдаги қулай нархлардан келиб чиқиб 400-600 минг унция олтин сотилган (лекин захираларнинг валюта қисми яна ошмаган). Импортнинг фаол ошаётгани фонида энди захираларимиз 11 ойлик импортни қоплаш даражасигача пасайган. Захираларнинг қийматидан кўра, унинг импортни қоплаш имконияти жуда тез камайиб бораётгани хавотирли.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin