54K41Telegramda ochish
Фақат рақобат танлов ва тараққиётга йўл очади 2020 йилда очилган Самарқанд шаҳридаги халқаро аэропорт терминалининг ташиш оқими 2023 йилнинг биринчи ярмида икки баравар кўпайган. Маълум қилинишича, тарихий рекордни янгиланиб, 439 664 йўловчига хизмат кўрсатилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 121,4% кўпдир. Йўловчиларга хизмат кўрсатишда асосий эътибор халқаро йўналишларга қаратилган, 2023 йилнинг биринчи ярмида энг кўп рейслар Самарқанддан Москвага, Санкт-Петербургга, Истамбулга, Дубайга ва Абу-Дабига парвозлар амалга оширилди. Ушбу рейсларда жами 393 689 йўловчига хизмат кўрсатилган. Ўзбекистонликларда илк марта танловлар пайдо бўлгани ҳисобга олинса, аэропорт учун бу яхши курсатгичдир. Биринчи ярим йилликда маҳаллий авиакомпанияларда йўловчи ташиш ҳажми 45 975 йўловчини (+169,7%) ташкил этган ва бунда Тошкент энг кўп училадиган маҳаллий манзилга айланди. Хозирча Uzbekistan Airways 27 % улуш билан Самарқанд аэропортига йўловчи ташиш бўйича етакчи мавқеини сақлаб қолмоқда ва бу 120 492 йўловчини ташкил этган. 2023 йил бошидан буён Самарқанд халқаро аэропорти Самарқанддан 6 та ички ва 18 та халқаро йўналишлар бўйича парвозларни амалга оширган: Тель-Авив, Қувайт, Минеральние Води, Уфа, Самара ва бошқалар. Самарқанд халқаро аэропортининг маршрут тармоқларини кенгайтириш нафақат резидентларга, балки Самарқанднинг сайёҳлик салоҳиятини янада оширишга имкон беради. Истеъмолчи, яъни йўловчилар учун нафақат авиакомпаниялар, аэропортлар ҳам курашиши керак. Шу маънода витринага айланган Самарқанд аэропортининг ўзи кифоя эмас. Қарши, Бухоро ва Навоий, Урганч ва Нукус, Наманган ва Фарғона аэропортлари бир вертикалга бўйсунувчи маъмурий-бюрократик тузилмалар эмас, ўзаро рақобатлашувчи аэропортларга айланиши даркор. Шундагина Ўзбекистон осмони истеъмолчилар гегемониясидаги катта бозорга айланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin