Экспортни рағбатлантириш импорт ва логистика тўсиқларини олиб ташлашдан бошланади
Халқаро меҳнат тақсимоти шунчалар чуқур глобаллашганки бирон бир товар ё хизматни соф миллий маҳсулот дейиш жуда қийин.
Барча асосий бозорлардан жуда узоқда жойлашган ўзбекистонлик тадбиркорлар билан гаплашсангиз, энг кўп ёзғирадигани транспорт ва логистика харажатлари ва импортдаги нотариф тўсиқлар бўлади.
Бугун Савдо саноат палатаси Божхона қўмитаси ва Ўзбекистон темир йўллари билан ҳамкорликда ўтказган мулоқотида бизнес вакилларининг мурожаатлари ва таклифлари ҳам шу мундарижа атрофида бўлди. Ўзбек тадбиркорлари темир йўл вагонлари ва контейнерлари етишмовчилиги, доступ олишдаги ё вагонлардан фойдаланишдаги бюрократия, импорт товарларни расмийлаштириш (келиб чиқиш сертификати) ва божхона назорати учун мезонларни юмшатиш ҳақида кўп гапиришди.
Жараёнларни соддалаштирмаслик ва бозорга ўтмаслик таннарх, нарх ва вақтдаги ютқазиқлар қиймати ошиб бораверишига, глобал рақобатдаги ўрнимизни йўқотишимизга сабаб бўлиши таъкидланди.
Давлат раҳбари транспорт ва логистикада муаммоларимизнинг илдизи рақобат муҳити йўқлиги эканини таъкидлаб, темир йўл соҳасида бозорда янги ўйинчилар кириб келиши билангина юк ташишда хизматлар сифати пасайиши, юқори тарифлар ва вагонлар тақчиллиги муаммосини ечиш мумкинлигини қайд этганига уч йилдан ошди. Лекин ҳалигача бозорда Ўзбекистон темир йўлларига биронта муқобил субъект пайдо бўлмади. Транспорт харажатларининг улуши шунчалар каттаки тарифлар сиесати ва очиқ, ёпиқ имтиёзлар исталган тадбиркорни қисқа муддатда устун мавқега чиқиши ё синишига олиб келиши мумкин.
Худди шундай қулф-калит нотариф чекловларга ҳам тааллуқли. Ҳукуматнинг экспортчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаши доирасида СТ1 сертификати учун тўловларни қоплаш ҳам кўзда тутилган. Бунда Ўзбекэкспертиза тадбиркорнинг экспорт қилаётган маҳсулотига сертификат происхождения ёзиб беради, Экспортни рағбатлантириш агентлиги эса бу сертификатлар учун тўловларни амалга оширади. Тадбирда кўтарилган масалалар ичида шу ҳам бўлди-ки, шундан фойдаланган Ўзбекэкспертиза ҳаттоки ҳар бир вагон учун алоҳида сертификат чиқарган, тадбиркор эса қоғозбозлик тагида қолиб кетаяпти.