Лира ва рубль биргаликда қулашни бошлади
Кеча ва бугун доллар қиймати турк лирасида 27 лирадан, россия рублида 97 рублдан ошди.
Пул ўтказмалари тизимлари бир доллар учун деярли 28 лира, бир рубль учун 99 рубль ҳисобида хомчўт олишмоқда.
Лиранинг бу сафарги тушиши 48%га кўтарилган инфляция фонида Марказий банк асосий ставкани яна атига 5 фоиз бандига, 20%гача кўтариши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар бўлса, рублнинг арзонлашуви нефть нархларининг орқага қайтаётгани билан синхрон кечмоқда.
Қулаётган лира ва рубль инфляция спиралини қайтадан кучайтириши прогноз қилинмоқда.