Турк лираси курсини барқарорлаштириш учун ҳеч қандай чора қўлланилмаяпти
Бугунги савдолар турк лирасининг янги тубга қулаши билан бошланди. Бир доллар учун айни дақиқаларда 9,80 лира таклиф этилмоқда.
Инвесторлар, спекулянтлар, уй хўжаликлари - барча-барча лирадан қутулиш ва сармоя, жамғармалар қийматини исталган йўл билан сақлаб қолишга уринмоқда. Шу кунларда Туркияда доллар ёки доллардаги активни сотиб олиш, нафақат узоқ муддатли товарлар, кундалик истеъмолдаги исталган товарларнинг хариди нисбий афзаллик яратиш даражасига етган.