Кредит қўйилмалари сифатида барқарорлашув бошланган
Сентябрь ойи давомида кредитлаш фаоллиги юқорилигича қолган, ой давомида жами кредит қўйилмалари 1,4%га ўсган ва 311,6 трлн.сўмга етган. Ўсишнинг асосий қисми ипотека ва корпоратив кредитлар ҳисобига тўғри келади.
Муаммоли кредитлар (NPL) яна 348 млрд.сўмга камайган. Муаммоли кредитлар улуши 5,8% (-0.2% ўтган ойга нисбатан).
Муаммоли кредитлар давлат банкларида юқори эканига қарамай, сентябрдаги пасайишнинг асосий қисми айни шу банклар зиммасига тўғри келади.
Хусусий банкларда эса бироз ўсиш бор. Бусиз ҳам аҳволи мураккаб бўлган Туркистонбанк (+10,8%) билан бирга агрессив кредитлаш сиёсатини юритаётган Тенгебанк (+3.4%) ва ТБС банк (+2.5%) муаммоли кредитлар улушининг сезиларли ўсиши кузатилган.
Умуман олганда, 3 ойлик трендга қараганда муаммоли кредитлар ўсишининг чўққиси (плато) ортда қолганга ўхшайди.
Банк сектори бўйича кредит қўйилмаларнинг сифати секин-аста барқарорлашиб бораётгани банкларнинг даромадлилиги ҳолатини ҳам ижобий тарафга ўзгартирмоқда. Активлар рентабеллиги 2%га, капитал рентабеллиги эса яна 10%лик кўрсаткичга қайтган.