Муаммоли кредитлар ўсишдан тўхтадими?
Бироз кечикиб эълон қилинган маълумотларга кўра, август ойида кредитлаш фаоллиги қайд этилган. Бутун ой давомида банкларнинг кредит қўйилмалари қарйиб 1,5%га ошган.
Шунингдек, жами муаммоли кредитлар қолдиғи 400 млрд.сўмга камайиб, 18,5 трлн.сўмни ташкил этган. Бу жами кредит қўйилмаларининг 6%и дегани (-0,2%). Мазкур ойда муаммоли кредитларнинг энг катта ўсиши давлат банклари орасида Микрокредитбанкда (+200 млрд.сўм) ва хусусий банклар орасида Савдогарбанкда (+55 млрд.сўм) қайд этилган.
Эътиборлиси, фаол тарзда онлайн кредитлаш сиёсатини юритаётган TBC Uzbekistan банкида ҳам муаммоли кредитлар қолдиғини жиддий ўсиши (бу қабул қилинган ички риск параметрлари доирасида бўлиши мумкин) бошлаган.
Фоизли даромадларнинг ўсишидан фоизли харажатларнинг ўсиши тезлашиб бораётган, йўқотишлар учун захиралар яратиш жараёни давом этаётган бир шароитда банкларнинг даромадлилиги бир муддат барқарорлашгач, яна пасая бошлаган.
Банк тизими бўйича активлар даромадлиги 1,9%гача, капитал даромадлиги эса 9,5%гача тушган.