Банклар фойдаси ва муаммоли активлар улуши ҳақида
Ўзбекистон тижорат банклари 9 ойда жами 4,0 трлн.сўм соф фойда ишлаб топган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 3,2 трлн.сўмдан иборат бўлган.
Лекин банклар капитали рентабеллиги ўтган йили шу даврдаги 18,2%дан 10,0%га қадар пасайган.
Муаммоли кредитлар 6,8 трлн.сўмдан ёки жами кредитларнинг 2,6%идан ошган. Эҳтимолий йўқотишларга қарши тузилган захиралар эса 6,7 трлн.сўм атрофида.
Йил якунига қадар муаммоли кредитлар улуши 5% атрофида ва суммада 13-13,5 трлн.сўм атрофида бўлиши ва шунга яраша эҳтимолий захиралар тузилиши чамаланса, Банклар бу йил ялпи олганда соф фойда билан чиқмаслиги ҳам мумкин.