Марказий банк маълумотларига кўра, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига жисмоний шахсларнинг депозитлари қолдиғи олдинги ойга нисбатан қарийб 1,5%га ёки 366 млрд.сўмга камайган ва 25 306 млрд.сўмни ташкил этган.
Айни пайтда жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар қолдиғи 1 447 млрд.сўмга ёки қарийб 3%га ошиб, 51 465 млрд.сўмга етган. Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар қолдиғини ўсиши асосан Ипотека кредитлари (+439 млрд.сўм) ва Тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган, асосан Ҳар бир оила тадбиркор дастури кредитлари (+401 млрд.сўм) ҳисобига рўй берган.
Жисмоний шахслардан жалб қилинган депозитлар ва жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар қолдиқлари ўртасидаги диспропорция ортиб бормоқда.