Кредитлар ўсишини қувиб ета олмаётган депозитлар ҳақида
2020 йилнинг 11 ойида банклардаги депозитлар қолдиғи 16,3%га ошиб, 105,8 трлн.сўмга етган.
Худди шу даврда кредитлар қолдиғи 27,9%га кўпайиб 270,7 трлн.сўмни ташкил этган.
Кўриниб турибдики, тижорат банкларининг депозитлари ва кредитлари ўртасидаги бусиз ҳам катта бўлган фарқ янаям катталашиб бораяпти. Банкларнинг ҳукумат ва ташқи ресурсларга тобелиги ортгандан ортмоқда.
Айниқса жисмоний шахслардан жалб қилинган депозитлар ва кредитлар тафовути юқори суръатларда кенгайиб бораётгани хавотирли. Йил давомида жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар қолдиғи 35,4%га ортгани ҳолда аҳоли депозитларининг аҳоли кредитларига нисбати 50%дан қуйига тушган.
Демак, банкларнинг чакана кредит амалиётларида ҳам ҳукуматнинг ресурслари ва ташқи кредит манбаларига қарамлик ортмоқда.
@the_bankiroff