42K85Telegramda ochish
Шунчаки ликбез Мақбул фоизлар сиёсати муддати тугагани тармоқларда ва ўзаро мулоқотларда турлича талқинларни яратмоқда. Аввало айтиш лозимки, уруш, агрессия, табиий офат ва пандемиялар шароитида давлат ва марказий регуляторларнинг айрим муҳим бозорларга тўғридан-тўғри аралашуви ва нархларнинг белгилаши қисқа муддатли ва энг охирги чора сифатида қўлланилади. Вазият ўнгланиши билан давлатнинг, регуляторнинг бозорда нарх ва тақиқлар ўрнатувчи сифатида қолиши ҳамма учун зиён бўлади. Ёзда эълон қилинган мақбул фоизлар сиёсати шундай мажбурий ва вақтинча чоралардан бири эди. Агар мақбул фоизлар сиёсати чоралари яна давом этса, кредитлар учун қўшимча тўловлар (шапка деб ўқинг), депозитлар учун қўшимча бонуслар (шапка деб ўқинг) одатий ҳолатга айланади. Бусиз ҳам самарасиз давлат банклари мутлақ назорати остида қолаётган банк тизимининг коррупциогенлик даражаси каррасига ошиб кетади. Нархлар сигнал берувчи ва рисклар ўрини қопловчи восита ролини ўтамай қўяди. Кредит бозори, агар уни бозор деб аташ мумкин бўлса доимий дефицит шароитида қолади. Гўёки ёрлиқ бўйича ҳамма банк маҳсулотлари бордек, лекин сизга уни ҳеч бир банк белгиланган нархларда сотмайди. Кредит дефицити эса табиийки, ўз ортидан ликвидлилик дефицитини яратади. Оддий тўловларнинг ўтказиш ҳам муаммога айланади. Эсингизда бўлса, ўтган йил охирида шунинг илк белгилари намоён бўла бошлади. Шундай экан, Ўзбекистон банк тизими эркин бозор томон 2017 йилда бошланган ҳаракатини асло тўхтатмаслик лозим, ҳа, ярим йиллик пауза бўлди, лекин бу пауза вақтинчалик экани ўша вақтдаёқ очиқ айтилган. Энди регуляторнинг вазифаси фоизлар ўсишини чеклаш эмас, капитал ўсишини рағбатлантириш ва рискларни тийиш тизими орқали Рақобат муҳити ва Очиқ кредит бозорини қўллаб қувватлашдан иборат бўлиши лозим. Бошқа йўл йўқ. Ортгаям. Ёнгаям. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin