Ноябрда депозитлар ҳосили мўл бўлган
Ноябрь ойи давомида тижорат банкларидаги депозитлар қолдиғи 9,5 трлн.сўмга ўсиб, 229,5 трлн.сўмга етган. Узоқ вақтдан буён биринчи марта ҳам аҳоли омонатларининг (+1,9 трлн.сўм), ҳам корпоратив депозитларнинг (+7,6 трлн.сўм) параллель ўсиши қайд этилган.
Давлат банклари орасида энг катта ўсишга Асака банк (+2 319 млрд.сўм), Агробанк (+977 млрд.сўм) ва Туронбанк (+448 млрд.сўм) эришган.
Хусусий банклар орасида ЎзКДБ банк (+2 449 млрд.сўм), Ипотека банк (+1 185 млрд.сўм) ва Капитал банкнинг (+678 млрд.сўм) фаоллиги юқори даражада бўлган.
Онлайн банклар юқори фоизли омонатлар таклиф этишганига қарамай, ноябрда депозит қолдиқларини ўстиришда сезиларли ўсиш қайд этиша олмаган. Янги пайдо бўлган кичик банклар орасида депозит бозорига киришга куч ҳам, хоҳиш ҳам ҳозирча сезилмяпти.