28K179Telegramda ochish
АҚШдаги собиқ элчимиз Жавлон Ваҳобов янги лавозимга тайинланди Жавлон Ваҳобов дипломатия бўйича катта тажрибага эга мутахассис, кучли аналитик. У шу пайтга қадар Президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида, шунингдек, Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, сўнгги 6 йилда Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида ишлаган. Илгари АҚШ элчиси бўлиб ишлаган сиёсат олами вакиллари юртимизга қайтгач, фаолиятини Ташқи ишлар вазирлигида давом эттирарди. Кўпчилик Ваҳобовни вазир бўлади деб кутганди, соҳа одамлари ҳам шундай деб ўйлаганди, бироқ Жавлон Ваҳобов билан бундай ҳол кузатилмади. Эндиликда у 9 ойлик танаффусдан сўнг Марказий Осиё халқаро институти директори бўлиб ишлайди. Ваҳобов Америкада катта натижаларга эришган. Аввалроқ, "ёпиқ эшиклар" очилишига сабабчи бўлган ва давлат раҳбари сиёсатини бутун қитъа бўйлаб ёйган. У АҚШдаги миссиясини якунлаган пайтда бежиз Оқ уй меҳмонхонасига таклиф қилиниб, муносиб равишда кузатиб қўйилмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin