31K94Telegramda ochish
2024 йил бюджетидан четланиш қачондан бошланади? Демак, 2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Лойиҳа билан солиштирганда асосий параметрларда, бюджет ва бюджетдан ташқари фондларда харажатлар ошгани эвазига дефицит яна 107 млрд.сўмга ошиб қолгани ҳисобга олинмаса, катта ўзгаришлар юз бермаган (ўзи ёмон бюджетни яхшилаб бўлмайди). Умумий қилиб айтганда, 2024 йил бюджети ривожланиш бюджети эмас, ўзлаштириш бюджети ва шу белгиси билан аввалги йиллардаги бюджетлардан фарқ қилмайди. Бош интрига шу тасдиқланган бюджетдан четланиш, яъни де-факто амал қилмаслик қачондан бошланишида эди. Назаримда, бу иш биринчи иш куниданоқ, яъни 3 январдан бошланади. Чунки масалан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан ажратилиб, яна бошқатдан нечанчидир марта ташкил этилаётган "Женсовет" вазирлиги (Оила ва хотин-қизлар қўмитаси) бюджет тақсимловчиси ўлароқ кўрсатилмаган. Вазирлик борми, унга бюджет керак, вазирликнинг бош моҳияти харажат ва пулни ўзлаштииришку ахир. Бундан ташқари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиигидан саноат ва савдо функциялари, тегишли бюджет ва чўнтак фондлари билан Савдо саноат палатасига ўтиши анонс қилинган. Номи узун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги функционалида ҳам ўзгаришлар бўлишии кутилмоқда. Буларнинг ҳаммаси бюджетни яна ўзгартиришни талаб этади. Хуллас, 2024 йилда бизни 2023 йилдагидан кам бўлмаган бюджет саргузаштлари кутади. Дарвоқе, 2024 йил бюджетига лойиҳа эълон қилинганидан кейин киритилган ўзгартиришлар унинг ёмон сифатини янада пасайтирган. Масалан, коррупцион хит-парадда биринчи ўринни ҳеч кимга бермай келаётган ҳоким ёрдамчиларини қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлар 160,2 млрд.сўмдан 3 баробарига 480,2 млрд.сўмгача кўпайган. Солиштириш учун бу онкологияга ажратилган маблағлардан 3,2 баробарига кўп. Ўзбекистон "ракдан ўлаётган фарзандларидан кўра коррупционер ўғриларни кўпроқ севадиган мамлакат" деган мулоҳазалар осмондан тушмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin