19K51Telegramda ochish
Ходжаевдан умидлар ҳақида Депутат Дониёр Ғаниев Жамшид Ходжаевнинг Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланишига тўхталиб, унга Ўзбекистонни ЖСТ аъзолигига қабул қилинишига эришган вазир сифатида номи тарихда қолиш насиб этишини тилак ўлароқ билдирипти. Ҳа, бу ростанам самимий тилак ва айни пайтда бизнинг ҳолатимизга баҳо ҳам беради. Биз ташқи, глобал ёки минтақавий чегараловчиларсиз ўзимизни ўзимиз, онгли тарзда протекционизмдан тия олмайдиган даражага етганимиз жудаям ачинарли. Балки Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича музокаралар бошланганидан 30 йил ўтиб, бу мақсадга эришармиз ҳам. Лекин мен ЖСТга кирмасдан туриб ҳам, мақсадга айланиб кетган воситага етиб бормай туриб ҳам ташқи савдони эркинлаштириш қайта жонланишига, бозор иштирокчилари учун имкониятларни тенглаштириш, айрим иштирокчилар учун имтиёз ва преференциялардан воз кечиш ҳаракатлари бошланишига умид қиламан. Мен яна бирон қадам яқинлашсак ютиб юборадиган ЕОИИдан, унинг ҳар қандай тузилмаларидан узоқроқ бўлишга куч ва имкониятлар етишига ҳам умид қиламан. Ўтган уч йилда супервазирликка, вазирликлар вазирлигига айланиб кетган вазирлик яна ихчамлашишига, тўғридан тўғри назорат ва бошқарувдан регуляцияга қайтилишига ҳам умидлар йўқ эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin