28K171Telegramda ochish
Ўзбекча антиутопия Агар хабарингиз бўлмаса, билингки, Ўзбекистонда Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия тузилган. Комиссия раиси Жамшид Ходжаев. 2023 йил 1 июлдан бошлаб ЖСТ қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланган. Айнан Жамшид Ходжаевнинг комиссияси шу топшириқни назорат қилиши керак. Давлат харидларида хорижий товарлар иштирокини чеклаш қоидалари янада кучайтириш, экспортда валюта курсини хедж қилиш хизматларидан фойдаланиш харажатларини қоплаб бериш, маиший техника воситаларини Ўзбекистонга импорт қилишда антидемпинг божини жорий этиш каби чекловларни назарда тутадиган ёпиқ протоколни Жамшид Ходжаев имзолаган. Маиший техникани импорт қилиш фақат дилерлар томонидан амалга оширилиши ва давлат буюртмаларида импорт товарларга нисбатан 15%гача нарх преференцияси тўғрисидаги протекционистик қарорнинг ижроси Жамшид Ходжаевга топширилган. Оруэллчасига эмас, ўзбекчасига айтсак, эркинлик бу - чеклов, очиқ бозор - бу протекционизм, тенг имкониятлар - бу фаворитизм. Бир сўз билан айтганда, яшасин антиутопия!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin