Энергосамарадорликка эришиш 1984-даражали
Фақат тор манфаатларга хизмат қиладиган, импорт қилишда дилерлик бўлиши талаб қилинадиган маҳсулотлар рўйхатининг дастлабки 4 позициясига эътибор беринг.
Нима деб ўйлайсиз, шартли Картель учун радиаторлар, сув/буғ қозонлари ва иситгичлар шунчалик муҳимми? Улар ишлаб чиқараётган сифатсиз, бир марталик, асосан давлат харидидагина мажбурий олинадиган ушбу маҳсулотлар боқиманда маҳаллийлаштирувчилар кўзлаган фойданинг жуда кичик қисмини ташкил этади. Лекин бу ҳозирча.
Апрель-май ойларида аҳоли учун электр, газ ва иситиш тарифлари кескин оширилади (ижтимоий нормадан юқори қисмига). Табиийки, истеъмолчилар газ, электр ва иситишдан харажатларни камайтириш учун ёппасига радиаторларни, сув иситиш, буғ қозонлари ва сув иситгичларни янги ва энерготежамкорларига алмаштиришни исташади. Бу маҳсулотларга талаб каррасига ортади дегани. Импорт бўғилган шароитда эса таклиф етарли даражада бўлмайди (2023 йилда қуёш панеллари кампаниявозлиги пайтида нархлар 2-3 каррага ошганини эсланг). Айни шу пайтда давлат буюртмаси бўлмаса, бозори йўқ Картель қозонлари-ю, радиаторларидан бошқа истеъмолчиларда вариантнинг ўзи бўлмайди. Бундай шароитда, юқори эҳтимол билан кўп электр ва газ сарфлайдиган, иссиқлик йўқотадиган қозон ва радиаторлар алмаштирилмай қўя қолинади. Қиммат ва сифатсизидан, эскиси афзал кўрилади .
Тушунгандирсиз, ўрислар айтгандек, "чукча не дурак".
Ўзбекистонликларни талаш орқали бойлик орттиришни ўз бизнес моделига айлантирган шартли Картель фойдасига бундай усул биринчи марта эмас.
Энергосамарадорликка қарши бўлса-да, яна бир неча юз миллиардлар ишлаб олишса нима қипти?