29K40Telegramda ochish
Тарифларнинг 15 фоизга оширилиши бу ёмон қарор, унданам ёмони тарифларни музлатишда давом этиш Қарийб 5 йилдан буён тарифлар музлатиб турилган янги Ўзбекистонда ҳеч қурса ўтган даврда йиғилган инфляция даражасида эмас, 15 фоизга оширилиш ҳам гўёки ўзи бўлмаган, лекин қабул қилиб бўлинган консенсуснинг бузилишидек кутиб олинмоқда. Янги давр хатолари ҳақида гап кетганда тарифларнинг 2019 йилдан буён музлатиб қўйилганини санамаслик мумкин эмас. Чунки бу орқали тарифлари музлаган, ўзи бусиз ҳам самарасиз бўлган соҳа ва ундаги давлат компаниялари янада боқимандалашди. Харажатларни қисқартириш орқали фойдани кўпайтириш эмас, харажатларни шишириш орқали бюджетдан субсидияларни ундириш уларнинг бош бизнес моделига айланди. Беҳзод Ҳошимов ёзаётганидек, "тарифнинг қолган 86 фоизини ҳам аслида сиз тўламоқдасиз" деган ҳақиқатни истеъмолчиларга етказиш ойдан-ойга, йилдан-йилга тобора қийинлашиб бораверади. Айни вақтда, айтайлик, истеъмолчи Қурбоновнинг эътирозлари тарози босиб кетаверади. Истеъмолчи Аббосовнинг "нима ўзгаради" деган твити кўпроқ олқиш олаверади. Тарифларнинг 15 фоиз оширилиши бу ёмон қарор. Бунданда ёмон қарор тарифларни яна музлатишда давом этиш бўла олади холос. Бу икки ёмон альтернативада тошбақа ва Ахиллес пойгаси давом этаверади. Лекин бу кетишда тез орада Тошкентда марказлашган иситиш ва иссиқ сув ҳам том маънода бўлмайди. Худди қолган Ўзбекистон — Андижон, Наманган, Қарши, Урганчдаги сингари.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin