50%
Электр ва газ тарифлари ўзгармасдан қолаётганига 4 йилдан ошди.
Дарвоқе, ўша қарорнинг амалдаги таҳририда 2019 йил 15 августдан бошлаб ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифлари белгиланган 1- иловаси ўтган йили 30 июндаги қарор билан ўз кучини йўқотган.
2022 йил 14 июлдаги қарор билан эса 30 июндаги қарорнинг амал қилиши вақтинча тўхтатилган. Вақтинча дейилганигаям мана 400 кундан ошди.
2019 йил августдан буён ўтган даврда жамланган расмий инфляция ўтган ой 50%лик маррадан ўтди.