21K45Telegramda ochish
Аҳоли учун ижтимоий меъёр доирасида электр ва газ тарифлари ҳозирча ўзгартиришсиз қолдирилади Энергетика ислоҳотларининг чуқур ва энг муҳим қисми кейинга, номаълум истиқболгача қолдирилади. Ҳукумат аҳоли учун электр ва газ тарифларини ўзгартиришсиз қолдиришни лозим топган. Шунингдек, ижтимоий меъёр жорий қилиниши бўйича ҳам "муҳокамалар давом этиши" формулировкаси ишлатилган. Ислоҳотларнинг аҳолига таалуқли қисми аввал прогноз қилганимиздек, кейинги ёзгача қолган кўринади. Лекин нима бўлганда ҳам бизнес энергия учун бозор нархларида тўлашни бошлайди, келаси йилдан бу тарифлар янада қимматлашади. Балки аҳоли бўйича юкламалар қисман шу йўл билан тўлдирилади ва пировардида истеъмолчилар ўзлари кўрмаган равишда энергия учун харажатларни бевосита бўлмасада, чўнтакларида билвосита ҳис қилишларига тўғри келади. Унчалик яхши қарор эмас, лекин кун тартибидаги приоритетлар инобатга олинса, ёмон ҳам эмас. https://minenergy.uz/uz/news/view/2033

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin