Стратегия тушгача ёки навбатдаги селектор ва қўнғироққача экани айниқса энергетикада яққол намоён бўлади. Энергетика вазирлиги навбатдаги қуввати 1 ГВт бўлган шамол станцияси қуриш бўйича шартнома имзоланганини эълон қилмоқда. Аввал эълон қилинган лойиҳалардаги қувватлар билан ҳисобланса, 2030 йилга жами 21 ГВт қувватли шамол ва қуёш станциялари бўлади. Зўрку, дейишга шошилманг. Қайта тикланадига
minenergy.uz
HavolalarЭнергетика вазирлиги берган маълумотларга кўра, қуёш ва шамол станциялари томонидан 17 июлдан 30 августгача бўлган даврда 1 млрд.кВт.соат электр энергияси генерация қилинган. Аввалги 1 млрд.кВт.соат 47 кунда, энг биринчи 1 млрд.кВт.соат эса 5 ойда ишлаб чиқарилган эди. Энергетикларга кўра, йил охиригача 5,7 млрд.кВт.соат электр энергияси генерация қилинади. Албатта, динамика ёмонмас, лекин соҳага
Яна ўша сериалми деманг. Ҳа, яна. Бу сафар Ўзбекнефтегазнинг режаларини вазир Қудратов пропаганда канали ТАСС орқали ошкор қилган. Қудратовга кўра, Ўзбекнефтегазнинг Озарбойжонда газ қазиб олиш лойиҳаларига кириш якуний босқичга кирган. Энди "Ўзбекнефтегаз" Каспийда нефть ва газ конларини ўзлаштирмоқчи" дейилган пиар сериалнинг аввалги сериялари билан танишинг: 2023 йил: Ўзбекнефтгаз Озарбайжонд
"Иссиқлик электр станциялари" АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушини ёхуд унинг таркибидаги алоҳида иссиқлик электр станцияларини хусусийлаштириш белгиланмоқда. Иссиқлик электр станциялари АЖ монополистлар рўйхатига киради. Ўзбекистонда электр энергиясининг 70%и (қиш ойларида 85%гача) ва яна камида 20% иссиқлик энергияси айнан шу жамият ҳисссасига тўғри келади. Энд
Давлат раҳбари йил бошидаги йиғилишда 2024 йилни "таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили" деб эълон қилганди. Масъулларга 2024 йилда таннархни 15 фоизга камайтириш, хусусан йирик тармоқларда таннархни 20 трлн сўмга қисқартиш вазифаси қўйилган. Мазкур вазифа газ ва электр энергияси масаласида қандай бажарилади? Таннарх ниҳоят шишишдан тўхтайдими? Ўтаётган ҳафтада электрнинг таннархи қарийб 1
Ёки ўзимизнинг қоракўзларми? 2022 йил 28 декабрдаги қарорда БАА компанияси этиб кўрсатилган Tepelen Group 2 ой ўтмай чиққан бошқа қарорда энди Швейцария компанияси ўлароқ кўрсатилган. 2023 йил 7 июлдаги хабарда ҳам Энергетика вазири Мирзамаҳмудов Tepelen Group'ни Швейцариялик инвестиция киритувчи сифатида санаган. Лекин орадан 8 кун ўтмай, Бош вазир ўринбосари Ходжаевнинг Попга ташрифи вақтида Te
Энергетика вазирлиги душанба кунги тарқатган ахборотида биринчи марта дам олиш кунлари газ заправкаларига етказилган метан ҳажмини очиқлади. Бунгача, 17 февралдан кейинги энергетик кризис кунларида, душанба кунги брифингларда жума ва шанба куни етказиб берилган метан ҳажми очиқланмай қолаётганди. Масалан, 4 март кунги брифингда 1 ва 2 март кунги, 26 февраль кунги брифингда 23 ва 24 февраль кунги
Кеча 5 март куни жам 848 метан заправкаларга 9 013 минг куб газ етказилган. 4 март кўрсаткичига нисбатан ишлаган заправкалар сони 200 тага, етказилган газ ҳажми 3 773 минг кубга ошган. Битта заправкага берилган газ ҳажми ўртача 8,1 минг кубдан 10,6 минг кубгача кўтарилган. Бу ишлаб турган заправкалар ишлаш вақти ҳам узайганидан далолат беради. Лекин Фарғона войдисидаги аҳолига хизмат кўрсатувчи г
Баҳорнинг тўртинчи кунига келиб ҳароратнинг Республика бутун ҳудудлари бўйлаб кўтарилиши фонида газ заправкаларига жами 5 240 минг куб газ тарқатилган. Бу 17 февралдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич, лекин одатий талабдан кўра 2-2,5 баробарига кам. АЁҚШларга етказилган бензин 7 070 тоннага етган. Электр энергияси таъминотидаги қувват етишмовчилиги 800МВтгача пасайган. Айни дамда пойтахтда
Кеча, 3 март куни 280та газ заправкаси орқали 2 571 минг куб газ тарқатилган. Газ шохобчаларига бунданда камроқ газ 20 февраль куни етказилганди (2 530 минг куб). Вазирлик газ етишмовчилигига ҳалигача 17 февралда рўй берган аварияни (мутлақо тасодифга кўра ўша куни ҳаво совушни бошлаганди) баҳона қилиб кўрсатишда давом этмоқда. Яна шунча сўровларга қарамай, жамоатчиликка очиқланмаган ва аслида ма
Кеча 542 та газзаправка орқали 3 725 минг куб газ тарқатилган. Ўтган кунга нисбатан ишлаган газ заправкалар сони 19 тага, сотилган газ ҳажми 46 минг кубга қисқарган (кетма кет иккинчи кун қисқариш). Газ учун суткалаб навбатда турган ҳайдовчиларга кўра ярим тунда бир неча соатга очилаётган газ заправкалар ҳам кеча ишламаган. Ўзбекнефтегаз АЁҚШларга етказиб бераётган бензин ҳажми 4 489 тоннагача ка
Бугунги йиғилиш якунида Давлат раҳбарининг қуёш панелларини ўрнатишда кўзбўямачилик ва “қўшиб ёзиш” ҳолатларининг олдини олиш юзасидан топшириқ бергани бергани бежиз эмас. Бутун 2023 йил Ўзбекистонда панел ўрнатиш кампанияси шиорлари билан ўтди, тадбиркорлар, банклар, аҳоли — мактаб директорларидан маҳалла раисларигача, отинойи, ҳоким ёрдамчилари, фермерларгача бу кампаниядан ўзини четга ололгани
Кеча, 27 февраль куни 561та газ заправка орқали 3 771 минг куб газ тарқатилган. Бир кун аввалгига нисбатан сотилган газ 282 минг кубга, газ сотган заправкалар сони 65тага камайган. Лекин Ўзбекнефтегаз АЁҚШларга етказиб бераётган бензин ҳажми 5 104 тоннага етган (+55 тонна). Энергетик чекловлар янги рекорд 700 МВтгача етган (буни Тошкентдан тортиб чекка ҳудудларгача бўлган манзилларда кўпайган "эн
Кеча, 26 февраль куни 626 та газ заправка орқали 4 053 минг куб газ тарқатилган. Бир заправка сотган газ миқдори 25 февралга нисбатан бироз ортган ва 6,47 минг кубга етган (+0,07 минг куб). Кеча «Газета.uz» Энергетика вазирлигидан туман ва вилоятлар бўйича иш бошлаган ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳамда уларнинг иш тартиби ҳақида маълумот беришни сўраган эди. Лекин ҳалигача бирон марта ишлаётган газ з
Суткасига 24 соат ишлаётган Энергетика вазирлиги 2 кунлик сукутдан кейин яна тубга қулаётган энергетикадаги кунлик вазият ҳақида ахборот беришни бошлади. Қайд этилишича, кеча 25 февраль куни 609та газзаправка 3 899 минг куб газ сотган. Бу битта заправкага 6,4 минг кубдан тўғри келади дегани. 22 февраль кунига тааллуқли маълумотга кўра битта заправка 6,7 минг кубдан газ тарқатганди. Ўзбекнефтегаз
Энергетика вазирлигига кўра, кеча, 22 февраль куни 481 та газ заправка 3 239 минг куб газ тарқатган. Бу битта заправкага 6,7 минг куб газ дегани. Ишлаётган газ заправкаларнинг рўйхатиям, ваъда қилинган режа-график ҳам йўқ. Айтайлик, 100 маркали бензин қуйиб, 100 минг долларлик мерседесда юрмайдиган чустлик Маҳмудов ёки бешариқлик Мирзасидиқов кечқурун қайси заправкага бориб навбатда туришсин? Нав
Энергетика вазирлигига ишонилса, кеча 21 февраль куни 407та метан заправка орқали 2 607 минг куб газ тарқатилган. Бу битта заправка ўртача 6,4 минг кубдан газ сотган дегани. Энергетик кризисдан ташқари пайтда Ўзбекистондаги 1200 атрофидаги газ заправка кунига ўртача 12 минг куб атрофида газ сотади. Бу кеча Ўзбекистондаги газ заправкаларнинг камида учдан бири камида ярим кундан ишлади дегани. Вази
Энергетика вазирлигига кўра, кеча ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун боғлаб берилган 152 та метан заправка 941 минг куб газ етказган. Бир кун аввал, 18 февраль куни 133 та метан заправка 700 минг куб газ берган эди (нормал шароитда газ заправкалар орқали кунига 10-12 млн.куб атрофида газ сотилган). Демак, айни пайтда 1000 га яқин метан заправка ишламаяпти. Аҳоли ва ижтимоий объектларга газ е
Республика бўйлаб ўтган куни ва кеча, айниқса воҳа ва водий вилоятларида газ заправкалари аллақачон ё ишламаяпти ёки бир неча соатлик ўта чекланган режимда очилмоқда ва тушга етмай ёпилмоқда. Энергетика вазирлиги эса бугун соат 11дан ўтиб республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилаётганини эълон қилмоқда. Албатта, га
Энергетика вазирлиги: 2022 йил: 1 куб метр газнинг таннархини 1400 сўм. 2023 йил: 1 куб метр газнинг таннархи 1 890 сўм. Ўзбекнефтегаз: 1 куб метр газнинг таннархи 345 сўм ("Узбекнефтегаз" продавал газ по 340 сумов, когда вышел отчёт агентства, тогда как себестоимость производства газа составляла 345 сумов).