25K25Telegramda ochish
Қуёш тафти энергетикларимизнинг очиқлигини оширди Энергетика вазирлиги душанба кунги тарқатган ахборотида биринчи марта дам олиш кунлари газ заправкаларига етказилган метан ҳажмини очиқлади. Бунгача, 17 февралдан кейинги энергетик кризис кунларида, душанба кунги брифингларда жума ва шанба куни етказиб берилган метан ҳажми очиқланмай қолаётганди. Масалан, 4 март кунги брифингда 1 ва 2 март кунги, 26 февраль кунги брифингда 23 ва 24 февраль кунги газ етказиш ҳажми эълон қилинмаган (ўша кунлар ҳаво ростанам совуқ бўлган). Демак, ҳаво ҳарорати 20 даражагача кўтарилган 7 март куни 14 910 минг куб 8 март куни 15 012 минг куб 9 март куни 15 614 минг куб ва 10 март куни 13 415 минг куб газ сотилган. Яъни, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши метан заправкалардаги газ сотилиши ҳажмини шу давр учун норма даражасигача кўтаришга имкон берган. 13 ва 14 март кунлари ҳаво ҳароратининг бироз совуши Газлидаги каби "тўсатдан яна бир авария" келтириб чиқармайди ва газ таъминотида яна қўшимча чекловлар киритилмайди, деган умиддамиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin