35K161Telegramda ochish
Қуёш панеллари кампанияси: ҳам остидан, ҳам устидан Қуёш панелларини ўрнатиш бўйича ура-ура кампанияси доирасидаги ўзлаштириш ўйинлари жуда кўп ёздик. Панелларнинг чўнтаклар фойдасига каррасига қимматлаштирилганидан тортиб, бизнесни светдан узамиз дея панел олишга мажбурлашларгача, кўзбўямачилик учун қўйилган кўчма муляж панеллардан тортиб генерация бўйича маълумотларнинг ёпиқ қолаётганигача. Кампания бошланганидан бир йил ўтиб яна бир муаммо аста-секин бўй кўрсатмоқда. Бинолари ва ўзларига тегишли ҳудудларига Қуёш панеллари ўрнатган тадбиркорлар умумий тармоққа узатилган ортиқча электр энергияси учун тўловлар амалга оширилмаётганидан шикоят қилишмоқда. Бу жараён айнан энергия етишмовчилиги кучайган қишда нормага айланган. Шонли энергетикларимиз ресурс етишмовчилиги деган важ билан тадбиркорлар олдидаги қарзини тўламаётгани айтилмоқда. Энди савол: қайси қонунга итоат қилувчи тадбиркор шундай иш тутилгандан кейин ўз ихтиёри билан қуёш панелларини ўрнатади? Яна уларни мажбурлашга ўтиладими? Бу нима рағбат ўрнига, жазоми? Тадбиркорлар тармоққа етказган электр энергияси кимгадир сотилганку? Истеъмолчи бизнес ҳам, аҳоли ҳам тўловни фақат олдиндан амалга оширса, қандай қилиб "ресурс етишмовчилиги" бўлиши мумкин? Менда шунақа тасаввур пайдо бўлмоқдаки, бу секторда ҳеч қанақа учет йўқ. На ўрнатилган қуёш панелларининг реал генерацияси бўйича, на қувватларнинг фойдали иш кўрсаткичлари бўйича, на ҳисоб-китоблар бўйича. Ҳаммаси энергетиклар ўрганган ёпиқ, ўрага сичқон тушди қабилида.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin