Қирғизистон барча хусусий автомактабларни ёпмоқчи. Эндиликда ҳайдовчиликка тайёрлаш фақат давлат автомактабларида амалга оширилади ва ўқиш нақ 14 ой давом этади. Яхши бўлмапти, дейишга шошилманг, хусусий автомактабларни ёпиш билан қўшни қардошлар биздаги каби тизимда ясама монополиялар ва сунъий концентрация яратиш йўлидан юришаётгани йўқ. Чунки энди давлат автомактаблаори билан бирга, 2026 йилда
Monopoliyani tartibga solish
Сиёсат воситалариКурбанов "янгича тартиб" бўйича исталган оддий рақамни, масалан, оддийгина 492 рақамини расмийлаштириш 7 миллион 4 минг сўмга (17 БҲМ) тушиши мумкинлигига эътибор қаратмоқда. Эмишки, бу танлов учун тўловмиш. Бу механизм авторақам сотиш билан боғлиқ триллионлаб тушумларни яна каррасига оширади (ўзи шунинг учун дўкон пештахтаси кенгайтирилди). Хўп, ниманики сотиб пул қилиш, янги ва янги ўйлаб топил
Халқи 6 карра бой Қозоғистонда автомобиллар учун давлат рақамлари олиш ва расмийлаштириш Ўзбекистондагидан 13 карра арзонлиги ҳақида ёзгандик. Автомактабларда ўқиш ҳар йили 2 каррагача қимматлаётган Ўзбекистонда тез орада ҳайдовчиликка ўқишдан кўра энг қиммат Вестминистер университетида ўқиш арзонроқ бўлиб қолади. Узоққа бормай, автомактабларда ўқиш нархини Қозоғистондаги автомактаблардаги нарх
Ўзбекистон бозори нафақат маҳаллий товарлар ва хизматлар, балки импорт каналлари ҳам ўзаро бўлишиб, тор доирада тақсимланиб олинган уникал макон ҳисобланади. Узоққа эмас, ҳатто Қирғизистон ва Қозоғистонга чиққанда айни бир тиш пастаси ёки шампунь Ўзбекистондагидан анча арзон эканига кўп марта гувоҳ бўлган бўлсангиз керак. Бунинг сабаби яна ўзбекистонликларни талаётган, еб тўймас монополияларда. Р
Феврал ойи якунларига кўра, ойлик инфляция 0,5%ни, йиллик инфляция эса 10,1%ни ташкил этган. 2025 йилда кетма-кет икки ой 2024 йилнинг тегишли ойларига нисбатан юқорироқ инфляция кўрсаткичи қайд этилмоқда ва бунинг илдизларини айнан тубга қулаётган энергетикадан ва ўғри олигархларнинг қийшиқ қўли тиқилган ва иккинчи қора ўпқонга айланаётган транспортдан излаш керак. Ўтган ойда озиқ-овқатлар 0,6%г
Якка таъсисчиси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлган UzGasTrade АЖ Ўзбекистонда табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясига эга монополист ҳисобланади. Яъни газ импорт қилиш ҳам шу компания орқали, газ экспорт қилиши ҳам шу компания орқали амалга оширилиши керак, республикадаги ишлаб чиқарувчилар қазиб олган газини ҳам шу компанияга сотиши зарур. Яъни, UzGasTrade АЖ том ма
Ўтган 2024 йилда 845,9 млрд.сўм солиқ тўлаган, йирик хусусий солиқ тўловчилар рўйхатида 3-ўринни эгаллаган Gid License Plate МЧЖ 2025 йил январида йирик солиқ тўловчилар қайд этилмаган. Ўзбекистонда автотранспорт воситаларига давлат рақамини ишлаб чиқариш Gid License Plate МЧЖга яширин қарор билан топширилгач, авторақамлар ва автомобилни рўйхатдан ўтказиш каррасига қимматлаган. Яқиндан бошлаб ҳат
Россиянинг Украинадаги босқинини фаол молиялаштираётган компания ўлароқ Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва АҚШ санкцияларига киритилган Газпром нефть Ўзбекистондан АЁҚШлар тармоғини қурмоқчи. Бу албатта, жуда ёмон хабар. Гап фақат санкциялар ва иккиламчи санкциялар рискида эмас, гап фақат буларнинг бензинини сотиб олиш орқали истеъмолчилар қонхўрлик ва зўравонликка шерик бўлишида ҳам эмас. Гарчи б
Бугун Туркманистон Давлат хом-ашё биржасига 36 800 тонна пропан савдога қўйилган. Ўртача нархи тоннасига 300 доллар. Солиштириш учун, Ўзбекистон товар хом-ашё биржасига кунига ўртача 1100 тонна пропан қўйилмоқда, нархи ўртача 700 доллардан. Сиз нима деб ўйлайсиз, кимлар туркман пропанини сотиб олмоқда? Асосан Афғонистон. Кейин БАА ва Туркия. Нима деб ўйлайсиз, нега шундоқ биқинимиздаги Туркманист
Кечаги савдоларда пропаннинг тоннаси 8,8 млн.сўмга чиққан. Солиштириш учун, 3 ой аввал пропаннинг тоннаси 4,7 млн.сўм эди. Абсурд шундаки, метан дефицитлигида арзон ва самарали ҳисобланган пропаннинг нархи 3 ой аввалги бензин нархига етиб олди. Бу энергосамарадорлик учун курашиши керак бўлган, аслида мамлакатни энергетик тубликка етаклаб кетаётган энергетикларнинг қиёфасини яна бир намоён этади.
"Иссиқлик электр станциялари" АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушини ёхуд унинг таркибидаги алоҳида иссиқлик электр станцияларини хусусийлаштириш белгиланмоқда. Иссиқлик электр станциялари АЖ монополистлар рўйхатига киради. Ўзбекистонда электр энергиясининг 70%и (қиш ойларида 85%гача) ва яна камида 20% иссиқлик энергияси айнан шу жамият ҳисссасига тўғри келади. Энд
"Учта Ўзбекистонни боқадиган газга эга Ўзбекистонни" шимолдаги оғаларининг газ импортига ўтказиб қўйганлар иқтисодий мантиқдан ташқари бўлган шу ҳаракатни тушунтириб беришларидан умид қилманг. Нима бўлгандаям, биргина март ойида 193,5 млн.долларлик газ импорт қилинган. Солиштириш учун, 2023 йилнинг 6 ойида тахминан шунча газ импорт қилинганди. Газ қазиб олишнинг қисқариши ва импортнинг каррасиг
2023 йилнинг 9 ойида 69 млн.тонна Россия нефтини импорт қилишдан олинган скидкалардан Ҳиндистон 2,7 млрд.доллар иқтисод қилиб қолган. Йил якуни бўйича олинган скидкалар суммаси янада кўпроқ бўлгани табиий. Ҳинд компаниялари 2024 йилда ҳам шундай қаттиқ сиёсат олиб боришда давом этишмоқчи. Роснефть билан шартнома қилаётган 3та ҳинд компанияси (Indian Oil, Bharat Petroleum, Hindustan Petroleum) шим
Ўзбекларда ҳам шундай Қўшни Қозоғистонда антимонополия органи нарх оширишда гумонланаётган уяли алоқа компанияларига қарши иш қўзғаган. «Кселл», «МТ-С» (Тele2/Altel) ва «Кар-Тел» (Beeline) компанияларига ўзаро келишган ҳолатда хизматлар нархини оширганлик бўйича айбловлар қўйилган. Мобил алоқа корчалонлари шу йўл билан тарифлар нархини 57,3%гача ошириб олишган. Қайд этиш керакки, худди шунга ўхш
Арзон дизель ва авиакеросинимиз бўлади, деган ёлғон ваъда шиорлар билан маъқуллатиб олинган, тарихимизда энг қимматга тушган завод "UZBEKISTAN GTL" дизель ёқилғисининг нархлари ошишда давом этмоқда. Бугунги биржа савдоларига "UZBEKISTAN GTL" дизель ёқилғисининг ҳар тоннаси 15,6 млн.сўмдан қўйилган. Бир ҳафта аввал 4 млрд.долларлик заводнинг маҳсулотлари илк марта савдога чиқарилганида бир тонна д
Долларнинг мустаҳкамланиши ва Хитойнинг йирик шаҳарларида карантин қоидаларининг кучайтирилиши ортидан кеча брент типидаги нефтнинг котировкалари 100 долларга пастга тушди. Рецессия эҳтимоллари ҳам нефть трейдерларининг кайфиятларига етарлича босим ўтказмоқда. Нефть нархи ошсаям бензин нархи кўтариладиган, нефть нархи пасайсаям бензин нархи кўтариладиган Ўзбекистонда бу сафар ҳам воқеликни жимгин
Узун хотираларга мурожаат қилсак, бизга GTL заводи ишга тушиши бензин ва нефть маҳсулотларининг арзонлашишига олиб келади деб ваъда беришганди. Кейинроқ, завод очилиши вақтида бу ерда ёқилғи ишлаб чиқариб, бензин таннархини туширсак, одамларимиз шуни сезади, деган умидлар тақдим этилган. Мана ишлаб чиқариш бошланиши бир неча бор кейинга қолдирилиб, охирги марта эълон қилинган анонсдан уч ой ўтиб,
Ўзбекистонликларни дунёдаги энг учмас миллатлардан бирига айлантирилиши бирданига ва битта сабаб билан юз бермаган. Бу энг аввало бозорнинг ёпиқлиги, рақобатчиларнинг киритилмаслиги бўлса, ички сабаби самолетларнинг ўта қиммат усулларда сотиб олиниши ва ёқилғи каррасига қимматлигига бориб тақалади. Авиабилетларнинг таннархини самолет нархи ва албатта ёқилғи белгилайди. Ўзбекистонда Тошкент аэропо
Сайланган депутат Кушербаевнинг қайд этишича, давлат имтиҳон марказлари Президент қарори талабларига зид равишда ёпилган. Эсингизда бўлса ўтган ойда юқори даражада шошилинчлик ва юҳолик билан хусусий мақомдаги Ягона имтиҳон марказлари ташкил этилиб, танлов имкони қолдирилмасдан давлат имтиҳон марказлари бир кунда ёпиб юборилган эди. Ўшандан буён Ягона имтиҳон марказларининг бенефициарлари "биз мо
Август ойида буён биринчи марта брент типидаги нефть котировкалари 70 доллардан пастга тушди. Бунга ОПЕК+нинг январь ойидан бошлаб қазиб чиқаришни суткасига 400 минг барреллга оширишни маъқуллаш қарори сабаб бўлди. Россия томони бунга қаршилик кўрсатмади. Нефть нархи иккинчи ҳафтадирки арзонламоқда, лекин Ўзбекистондаги бензин нархлари бунга мутаносиб трендни қайд этилаётгани йўқ. Ҳаддан ташқари