
“Авторақам қироли” йирик солиқ тўловчилар рўйхатида нега йўқ?
Ўтган 2024 йилда 845,9 млрд.сўм солиқ тўлаган, йирик хусусий солиқ тўловчилар рўйхатида 3-ўринни эгаллаган Gid License Plate МЧЖ 2025 йил январида йирик солиқ тўловчилар қайд этилмаган.
Ўзбекистонда автотранспорт воситаларига давлат рақамини ишлаб чиқариш Gid License Plate МЧЖга яширин қарор билан топширилгач, авторақамлар ва автомобилни рўйхатдан ўтказиш каррасига қимматлаган. Яқиндан бошлаб ҳатто скутерларга ҳам қиммат рақам тақиш ва рўйхатдан ўтказиш мажбурияти киритилди.
Қизиғи, Gid License Plate МЧЖ йирик солиқ тўловчилар рўйхатига тушган 2024 йил февралдан декабргача бўлган инфографик маълумотлар Солиқ қўмитасининг Fiskal tahlillar телеграм каналидан ўчириб ташланган.
2025 йил январь ойи маълумотларида эса Gid License Plate МЧЖ йирик солиқ тўловчилар рўйхатида умуман кўрсатилмаган.
Бу Gid License Plate МЧЖга қанақадир яширин солиқ имтиёзлари берилганини англатадими? Ёки авторақам бизнеси янги “хусусий шерик” қўлига “топширилдими”?
- https://t.me/the_bakiroo/7936@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9372@the_bakiroo
- https://t.me/fiskaltahlil@fiskaltahlil
- https://t.me/fiskaltahlil/1104@fiskaltahlil