27K223Telegramda ochish
"Авторақам қироли" тўғрисидаги маълумотларни iHamkordan топиб бўлмай қолди 2023 йил ноябрдан давлат автомобиль рақамларини ишлаб чиқариш яширин қарор билан хусусий секторга ўтказилган эди. 2024 йилда Gid License Plate МЧЖ йирик солиқ тўловчилар қаторида кўрсатилган маълумотлар Давлат солиқ қўмитасининг Fiskal tahlillar телеграм каналидан таг-туги билан ўчириб юборилганди. Шундан кейин бирон марта биронта давлат ресурси ёки хабарида Gid License Plate МЧЖ тўғрисида маълумот топиш имконсиз бўлиб қолганди. Ўзбекистондаги корхоналар ҳақида маълумотларни кафтдек намоён этадиган iHamkor сервиси ишга тушгач, қизиқувчи фойдаланувчилар Gid License Plate МЧЖ 2024 йилда қанча тушум ва қанча фойда олгани тўғрисидаги маълумотларни қидириб топишди. Лекин бу ҳақда ёзилган хабарларнинг аксари бугун кун давомида ўчирилди (ёки ўчиртирилди). Айрим истисноларни айтмаса. Хуллас, айни дамда iHamkor сервисида Gid License Plate МЧЖни қидрсангиз, ҳеч қандай маълумот чиқмайди. Мана шунақа гаплар. Нимани яширишади, ҳайронман. Ё оши ҳалолмасмикан? 2024 йилда 2,2 трлн.сўмдан ортиқ соф фойда олган ва қандайдир мистер иксга бенефициарлиги боғланган компания 2025 йилда янаям кўпроқ фойда олиши аниқ. Чунки энди янаям кўпроқ чиройли рақамлар сотиш мумкинлигидан ташқари, камбағалликдан энди чиқаётган юзминглаб мопед ва скутерлар эгалари ҳам тирикчилик бисотларига қимматлаштирилган рақам учун ўлпон тўловларини амалга оширишлари керак бўлади. Олдинда балки велосипедларга ҳам рақам илдиришар. Бунча триллионлар қаердан ва бу ўзи қанақа "бизнес" дейишингиз мумкин. 2023 йил ноябргача рақамларни давлатнинг ўзи ишлаб чиқарган пайтда автомобиль рақамларини бериш учун тўлов 450 минг сўм бўлган. Давлат рақамини ишлаб чиқариш мистер иксга яширин қарор билан топширилгач, тўлов миқдори кескин қимматлаган, ҳозирда 1 442 минг сўм.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin