2025 йил якунлари билан UzAuto Motors солиқ тушумлари 1 355,8 млрд.сўмга 2 013 млрд.сўмга қисқариб кетган. Ўзбекнефтегаз тўлаган солиқлар 2024 йилдаги 4 190,6 млрд.сўмдан 2025 йилда 3 808,2 млрд.сўмгача камайган (-382,4 млрд.сўм). Яна бир йирик солиқ тўловчи Шўртан ГКМ’нинг солиқ тушумлари 1 428 млрд.сўмдан 990,1 млрд.сўмгача тушган (-437,9 млрд.сўм). Солиқ қўмитасининг Fiskal tahlillar канали 20
Fiskal Tahlillar
OAVЎзбекистонда ҳукумат, давлат идоралари ва компаниялари учун бошқарув консалтинг хизматларини кўрсатиб келаётган Boston Consulting Group 2025 йил 9 ойи якунлари билан хизмат кўрсатиш сегментида йирик солиқ тўловчилар қаторига кирган ва 97,4 млрд.сўмлик солиқ тўлаган (эҳтимолки, бир неча юз миллиард сўмлик буюртмалардан ҚҚС тўланган ). 2017 йилдан буён Ўзбекистондаги нефть-газ, кон саноати, кимё,
2023 йил ноябрдан давлат автомобиль рақамларини ишлаб чиқариш яширин қарор билан хусусий секторга ўтказилган эди. 2024 йилда Gid License Plate МЧЖ йирик солиқ тўловчилар қаторида кўрсатилган маълумотлар Давлат солиқ қўмитасининг Fiskal tahlillar телеграм каналидан таг-туги билан ўчириб юборилганди. Шундан кейин бирон марта биронта давлат ресурси ёки хабарида Gid License Plate МЧЖ тўғрисида маълум
2025 йил 1- ярим йилликда Ўзбекнефтегаз тўлаган солиқлар ҳажми бўйича ниҳоят 2024 йилнинг тегишли даври даражасига чиқиб олган. Монополист жорий йилнинг 6 ойида 1 875,3 млрд.сўм солиқ тўлаган. Лекин бу миқдор 2023 йилнинг тегишли даврига (2 711,4 млрд.сўм) нисбатан 31%га кам. Ўзбекнефтегазнинг боласи - космосдан кўринадиган, йилига 2 трлн.сўм солиқ тўлайди деб ясалган ҳайкал Uzbekistan GTL тўлага
Солиқ қўмитасининг Fiskal tahlillar канали йирик солиқ тўловчилар ҳақидаги маълумотларни қисман тиклаган. 2025 йил 1- чорак якунлари бўйича маълумотларда солиқ тўловчиларнинг товар айланмаси ва солиқ имтиёзлари ҳақидаги рақамлар тушириб қолдирилган. Албатта, бу сафар ҳам йилига 2 трлн.сўм солиқ тўлайди дейилган Uzbekistan GTL йирик ишлаб чиқарувчи солиқ тўловчилар рўйхатида йўқ. Нархи 4 млрд.долл
Март ойи якунлари бўйича ҳам Солиқ қўмитасининг Fiskal tahlillar канали топ-20 йирик солиқ тўловчилар (топ-10 давлат ва топ-10 хусусий, умумий ва тармоқлар қирқимида) тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмади. Маълумотларни эълон қилиш нима сабабдан тўхтаб қолгани номаълум (ўтган йилги маълумотлар эса ҳатто ўчириб юборилган). Балки айрим йирик солиқ тўловчилардан, айтайлик, энергетика компанияларид
Ҳар ойнинг 15- санасига қадар Солиқ қўмитасининг Fiskal tahlillar канали топ-20 йирик солиқ тўловчилар (топ-10 давлат ва топ-10 хусусий) тўғрисидаги ахботларни тақдим этиб борарди. Мазкур маълумотлар, йирик солиқ тўловчилар рўйхатидаги ўзгаришлар, динамика, йирик солиқ тўловчиларнинг қўшилиши ёки тушиб қолиши, иқтисодиётимизда рўй бераётган ўзгаришлар тўғрисида тўлиқ бўлмаса-да, айрим ишораларни
Ўтган 2024 йилда 845,9 млрд.сўм солиқ тўлаган, йирик хусусий солиқ тўловчилар рўйхатида 3-ўринни эгаллаган Gid License Plate МЧЖ 2025 йил январида йирик солиқ тўловчилар қайд этилмаган. Ўзбекистонда автотранспорт воситаларига давлат рақамини ишлаб чиқариш Gid License Plate МЧЖга яширин қарор билан топширилгач, авторақамлар ва автомобилни рўйхатдан ўтказиш каррасига қимматлаган. Яқиндан бошлаб ҳат
Ишончли бошқарувга бериб юборилган бўлиши мумкин бўлган Ўзтрансгазнинг тўлаган солиқлари ростанам кескин камайган. Кечаги маълумотларга нисбатан, Фискал таҳлиллар портали қўшимча аниқлик киритган. Таҳрирланган маълумотларга асосланилса, Ўзтрансгаз март ойида 127,3 млрд.сўм, апрелда эса 19.2 млрд.сўм, яъни 6,6 баробарига кам солиқ тўлаган. Бошқача айтганда, 2016 йилгача энг рентабелли тузилмаларда