26K35Telegramda ochish
Йирик солиқ тўловчилардан солиқ тушумлари яна эълон қилинмади Март ойи якунлари бўйича ҳам Солиқ қўмитасининг Fiskal tahlillar канали топ-20 йирик солиқ тўловчилар (топ-10 давлат ва топ-10 хусусий, умумий ва тармоқлар қирқимида) тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмади. Маълумотларни эълон қилиш нима сабабдан тўхтаб қолгани номаълум (ўтган йилги маълумотлар эса ҳатто ўчириб юборилган). Балки айрим йирик солиқ тўловчилардан, айтайлик, энергетика компанияларидан тушумлар қисқаришда давом этаётгандир. Балки айрим ДХШ ёки пудратчи “хусусий” компанияларга нисбатан солиқ тушумларидан келиб чиқиб саволлар туғилаётгани ёқмаётгандир.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin