20K49Telegramda ochish
Йирик корхоналар солиқ тушумлари 3 каррадан зиёд ошдими? Бир қарашда 2026 йилнинг 1- чорагида йирик ишлаб чиқариш корхоналарида солиқ тушумлари мисли кўрилмаган даражада ошгандек. Лекин айни шу рақамлар 2025 йилнинг якунлари бўйича эълон қилинган рақамларнинг бирга-бир ўзгинаси. Фақат рўйхатда айрим корхоналарнинг номлари фарқланади. Умумлаштирувчи рақамлар ҳам уйқаш келмаяпти. Балки бу техник хатоликдир. Шу билан бирга, йирик давлат корхоналари фойдаланган солиқ имтиёзлари қийматлари ҳам унча ишонарли эмасдек. Имтиёзхўр компанияларнинг солиқ имтиёзлари бирданига ўнлаб карра камайиб кетиши мумкинмас (мабодо шунақа камайиб кетган бўлса, биз ўзбекистонликлар учун росмана байрам бўларди). Албатта, маълумотларга тузатишлар киритилса, Солиқ қўмитаси аввалги замонлардагидек, ҳар бир йирик корхонанинг айланмаси, тўлаган солиқлари ва солиқ имтиёзларини кўрсатса (ҳеч бир йирик солиқ тўловчини тушириб қолдирмай), нур устига аъло нур бўларди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin