22K38Telegramda ochish
Энг кўп электр энергияси Тошкент шаҳрида, энг кўп газ Тошкент вилоятида тежалиши керак Фармон билан 2026 йилда 4,3 млрд.кВт.соат электр энергияси ва 2,8 млрд.куб табиий газни тежаш вазифаси қўйилмоқда. Давлат раҳбари имзолаган ҳужжатда электр энергияси ва табиий газни истеъмолчиларни тармоқдан ажратиш ва чеклов киритиш ҳисобига тежашга йўл қўйилмаслиги алоҳида белгиланган. Бу жудаям муҳим мезон, чунки пойтахтдаям, ёндош туманлардаям чеклов ва таъмирлаш баҳонажазирама ёз ва қаҳратон қишнинг қоқ ўртасида электр ва газнинг узиш орқали тежаш (планга чиқиш) анъанаси пайдо бўлган. Масалан, Тошкент тумани электр энергияси ва табиий газни иқтисод қилиш бўйича белгиланган режага чиқолмагани учун ҳоким ҳайфсан олгани ва қишнинг қоқ ўртасида таъмирлаш баҳона газ узилгани ҳолати бўйича танқидлар Энергетика вазирини дилгир қилганди (обрўсизланганлик даъвоси предметларидан бири). Шунинг учун тежаш вазифаси энергосамарадорликни ошириш, энергия тежамкор технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобига бажарилиши керак. Белгиланган мақсадли кўрсаткичларга кўра, тежашда энг катта юклама электр энергияси бўйича Тошкент шаҳри (465 млн.кВт.соат), газ бўйича Тошкент вилояти (164,4 млн.куб) зиммасига тақсимланган. Қайд этиш керакки, энергосамарадорлик учун бож ва нотариф чекловлар бекор қилиниши масаласи ҳалиям кун тартибидан четда қолиб кетмоқда

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin